» » Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?

Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов қандайдир сабабга кўра моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар маҳалла раисига, сектор раҳбарига, башарти қониқарли жавоб бўлмаган тақдирда ҳокимлик қошидаги штабга мурожаат қилиш кераклигини айтди.

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, бироқ қандайдир сабабга кўра эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилмаган ёхуд рўйхатга кирган бўлса-да ёрдам олмаган фуқаролар биринчи навбатда ўзлари яшаётган маҳалланинг раисига мурожаат қилишлари керак. Агар маҳалла раиси фуқаронинг мурожаатига ҳеч қандай реакция билдирмаса, қониқарли жавоб бермаса, у ҳолда мазкур ҳудудга масъул бўлган сектор раҳбарига мурожаат қилиш керак.

Бугунги кунда туманларда бошқарув секторларга ажратилган. Булар – туман ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари. Моддий ёрдам пуллари тарқатилиши ҳам вилоятдаги 4 та сектор раҳбари орқали қуйи тизимлардаги сектор раҳбарлари зиммасига юклатилган. Улар мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари асосида нақд пулларни банкдан олиб, ўзларининг аҳолига шахсан топширишлари шарт. Жойлардаги масъуллар ишларнинг натижаси бўйича вилоятдаги 4 та сектор раҳбарига ахборот беришади, бунинг учун ҳисобдорлик белгиланган. Шу сабабли мазкур жараёнда қандайдир муаммо, тушунмовчилик юзага келса, уларга мурожаат қилган маъқул.

Бундан ташқари, вилоят ва туман ҳокимликлари қошида ҳокимларнинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосарлари бошчилигида махсус штаб ташкил этилган. Агар маҳалла раиси ва сектор раҳбарларига ёрдам пуллари ажратилмагани, ташкилий камчиликлар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ўзгариш бўлмаган тақдирда мазкур масала бўйича ҳокимликлар қошидаги штабга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Агарда ажратилган пул муҳтож оилалар рўйхатига киритилган кимларгадир етмай қоладиган бўлса ёки моддий кўмакка муҳтож бўлса-да рўйхатга киритилмай қолган бўлса, уларга қўшимча равишда маблағ ажратиш кўзда тутилган. Эътибор қилинса, дастлаб айни мақсад учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 150 млрд сўм берилиши кўзда тутилган эди, бироқ президент фармони билан 200 млрд сўм ажратилди. 50 млрд сўм мана шундай баҳсли вазиятларга ечим сифатида ажратилган», дея Акмалхон Ортиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, президент фармони билан ажратилган ёрдам бир марталик бўлиб, кейинги ойларда ҳам эҳтиёжманд оилалар учун худди шундай моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилмаган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР