» » Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​

Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​

Яқинда бир дўстимизнинг оталари тождор вирус туфайли бевақт вафот этди. Уч-тўрт кун ўтгач,  кўнгил сўраб қўнғироқ қилганимизда дўстимизнинг юм-юм йиғлаб айтган гаплари кўнгилга шу саволларни етаклаб келди:

Вирусдан вафот этган марҳумларни яқинларига бермай,  шифохонадан махсус хизматлар ёрдамида тўғри қабристонга олиб  бориб дафн этилиши нечоғлик  ўринли? 

Шифохонадан ювиб, ўраб берилгач, сўнгги сафар олдидан олтмиш йил яшаган хонадонида бирров "меҳмон" бўлса, ортидан қолганлар рози-ризолик тиласа,  бу ҳам бир таскин-тасалли  бўлмасмиди? 

Жигаргўшасининг совуқ  дийдорини ҳам бир кўрмай,  ўз  уйидан охир манзилга кузатолмаслиги фарзандлари ва яқинлари учун жуда бир изтиробли  армон эмасми? 

Шифохонага олиб кетилган  марҳум унгача шу уйда, шу оила  аъзолари билан яшаган-ку. Вирус  юқтирса тириклигида  юқтириб  бўлмасмиди? Ёки марҳум вирусни касалхонада орттирганми?

Уйидан ўз оёғи билан кетиб, қабристонга сўнгсиз армон тулпорида қайтаётган  беморларни "тезкор  реанимацион  муолажаларга қарамай" ўлдириб қўяётган эканмиз, ҳеч бўлмаса  қўлимиздан келадиган шугина  яхшиликни қилсак бўлмайдими? 

Албатта,  булар  шахсий  мулоҳазалар...

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:50
Каниза уч маротаба турмушга чиқиб, ажрашганми? (видео)
10:46
Коронавирусга қарши вакцина учун навбатда биринчи бўлиб турган давлатлар маълум қилинди
09:46
«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
09:45
Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
09:44
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
13:11
Самолётни тўхтатган ошиқ
12:48
Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида
12:43
Кўнгиллиларда синалган рус вакцинаси коронавирусга қарши 100% иммунитет шакллантирди - ТАСС
12:40
«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди
12:38
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?
12:35
Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​
12:31
Бу сафар Самарқанд вилояти касалланиш бўйича Тошкентни ортда қолдирди
12:29
Жанубий Кореяда минглаб вакилларига коронавирусни юқтирган диний секта етакчиси ҳибсга олинди
12:27
Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда
12:50
Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?
12:15
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР