» » Москвада полиция ходими ўзбекистонликни отиб ўлдирди

Москвада полиция ходими ўзбекистонликни отиб ўлдирди

 Москвада полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Москва полицияси матбуот хизматига таяниб, Sputnik хабар берди.

Маълум бўлишича, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари 7 июнь куни йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун ҳайдовчи бошқарувидаги Volkswagen машинасини тўхтатган.

Рулда Ўзбекистон фуқароси бўлган, унда мастлик аломатлари бўлган. Унинг ёнида шахсини тасдиқловчи бирор ҳужжати бўлмаган. Шундан сўнг у Коптево полиция бўлимига олиб келинган.

Қайд этилишича, сўроқ вақтида ўзбекистонлик деразадан қочиб чиқиб кетишга уринган.

«Полиция ходими унинг ортидан қувиб кетган. Қоидабузар қаршилик кўрсатиб, полиция ходимининг қуролини эгаллаб олишга уринган. Ходим Россия қонунчилигида ўрнатилган тартиб доирасида қурол қўллашга мажбур бўлган», — дейилади хабарда.

Эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив