» » Гулнора Каримовани соғинган санъаткорлар норасмий тақиққа учради

Гулнора Каримовани соғинган санъаткорлар норасмий тақиққа учради

Бир неча санъаткорлар Гулнора Каримовага муҳаббат изҳор этгани сабабли норасмий тақиққа тушди, деб хабар бермоқда «Минбар».

Хусусан, ЗўрTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни «Хонтахта» ва «Божалар comмунитй» кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса «Sitro шоу» кўрсатуви бошловчилигидан четлатди. ЗўрTV кўрсатувларидан хонандалар Райҳон Ғаниева ва Зиёда Қобилованинг қўшиқлари ҳам олиб ташланган.

Қайд этилишича, телебошловчиларни теледастурлардан четлатишга, хонандаларнинг қўшиқларини эфирдан олиб ташлашга телеканал раҳбарияти «оғзаки буйруқ» берган. Ўз навбатида, раҳбариятнинг бундай қарорга келишига «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «опа»сини соғинган санъаткорларга қўйилган «норасмий тақиқ» сабаб бўлган. Бу чоралар вақтинчалик бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24—25 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу-бизнесининг айрим таниқли намояндалари Биринчи Президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилишга киришган эди.

«Сизни соғиндик. Тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтишингизни тилаб қоламиз, сиҳат-саломатлик тилаймиз», — деб ёзган эди «Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов Гулнора Каримова билан бирга тушган суратини қўйиб.

Жамоатчилик санъаткорларнинг бу кампанияси одамларни Гулнора Каримованинг озодликка чиқишига тайёрлаш ва бу эҳтимолга ижобий муносабатни шакллантириш учун уюштирилган деб қабул қилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив