» » Мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайлик

Мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайлик

Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар қаторида ғоявий таҳдидлар-ахборот хуружи, экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

Терроризм ва дин ниқобидаги сиёсий экстремизм - аллақачон, миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланди.

Шунинг учун ҳам ёшларда бу каби иллатларга қарши иммунитетни яратиш, ғоявий ҳужумларга таслим бўлмаслик учун барча давлат ва жамоат идоралари, маҳаллаларда, таълим масканлари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим.

Ислом ниқоби остида фоалият кўрсатаётган экстремистик ҳаракатларнинг инсон онги ва қалбини эгаллаш мақсадида ҳар қандай разил йўлларлан фойдаланиш ҳоллари авж олаётганини афсус билан қайд этиш лозим.

Бундай кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузуб талқин қилиши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни гўёки, ислом дини кўрсатмаси ўлароқ содир этаётгани эса, уларнинг ҳар қандай қабих ишлардан ҳам қайтмаслигидан далолат беради.  

Воқейлик шуни кўрсатмоқдаки, улар Ер юзининг турли нуқталарида давлатга қарши тарғибот олиб бориш, жамият асосларини мамлакатдаги тинчлик ва тартибни, мавжуд тузум ва бошқарув тизимини издан чиқаришда ҳам ислом дини ғояларини ғаразли талқин этиш услубидан фаол файдаланмоқдалар.   

Дин ниқоби остида экстремизм, терроризм каби ҳодисаларнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалсада, улар ҳеч қачон ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган.

Шундай экан, унинг олдини олиш ва унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланди. Баъзан ислом дини ва диний ақидапарастлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда.

Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги  шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.

Бунда ножўя ҳаракатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз лозим.

Дарҳақиқат, илмий истилоҳда қўлланаётган “экстремизм”, “терроризм”, “ақидапарастлик”, “мутаассиблик”, “фундаментализм” каби атамаларни деярли барчага тушунарли бўлса-да, ҳар бир киши уларни ўзича талқин қилади.

Кенг маънода, бу атамалар қонуний ҳокимиятга қарши курашувчи ижтимоий-сиёсий гуруҳ ва оқимларга нисбатан ишлатилади.

Экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосий сабаби – бу мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Демак мутаассиблик экстремизм  ва терроризмга замин тайёрлайди.

Терроризм ҳеч қандай умуминсоний қадриятлар ва маънавиятга риоя қилмаслиги, бирон-бир соғлом мафкуравий ва ғоявий асосга эга эмаслиги, ҳар қандай миллий ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилмаслиги билан ажралиб турувчи жиноий  фаолиятдир.

Бугунги кунда дунёнинг бирорта мамлакати йўқки, терроризм хусусан, халқаро терроризм хавфидан ўзини муҳофазаланган деб билса.

Ҳозирги кунда эса ислом дини ноқоби остидаги диний-сиёсий ҳаракатлар аъзолари томонидан  турли жиноятлар содир этилаётгани жамият ҳавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, одамлар орасига нифоқ солиш, қўпарувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришда фойдаланишга урунушда номоён бўлмоқда.  

Дунёда фаолият кўрсатаётган террорчилик ташкилотларининг юздан ошиғи энг замонавий қуроллар билан яхши таъминланган йирик уюшмалардан иборат.

Улар турли қўпарувчилик ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қиладилар, маълумотлар алмашадилар, зарур ҳолларда бир-бирларига ҳарбий, молиявий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатадилар.

Бу эса террор оқибатини янада оширади. Бундай ташкилотларнинг  энг йириклари қаторига “ал-Қоида”, “ИШИД”, “Жабҳат ан-Нусра”, “Толибон” кабиларни киритиш мумкин.  

Демак, бугунги кунда дунё ҳамжамиятида мафкуравий полигонларнинг ёшлар тарбиясига кўрсатаётган салбий таъсири ҳар бир мамлакат, давлат, халқ олдида турган долзарб муаммолардан бири саналади.

Бундай шароитда кишилирни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгини турли хил ёт ғоя ва ахборот хуружларидан сақлаш муҳим вазифамиздир.

Э.Исматов- Жиззах вилоят ҳокимининг

жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР