» » Вакилимиз муваффақиятли якунлади

Вакилимиз муваффақиятли якунлади

Президентимизнинг ташаббуси билан 2017 йилда Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти очилган эди. Академия ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институтнинг таъсисчилари ҳисобланади.

Жорий йилнинг 20 июль куни мазкур институтнинг 2018/2019 ўқув йили 2-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 55 тингловчига диплом топширилди. Улар орасида Жиззах вилояти ФВБ ЁХБ катта муҳандиси катта лейтенант Фаррух Абдурахманов ҳам бор.

– Институтда назарий билим берилди, малакавий амалиёт ташкил этилди. Унда асосий эътибор давлат бошқарувининг турли тизимларида раҳбарлик лавозимида ўзини синаб кўриш, раҳбарлик, етакчилик, молиявий ресурсларни бошқариш, мураккаб бошқарув амалиётида қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди. Шу нуқтаи-назардан, аксарият курсдошларимиз вазирлик, идора, ташкилот ва ҳокимликларда масъул лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди, – дейди Фаррух Абдурахманов. – Институтда олган билимларимни юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга сафарбар қиламан.

Эслатиб ўтамиз, муассаса фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда таҳлилий ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган.

Тингловчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, жамоатчилик ташкилотлари томонидан тавсия этилган шахслар орасидан танлаб олинади.

Номзод 30 ёшгача, олий маълумотли ва камида 2 йил иш стажига эга бўлиши талаб этилади. Танлов суҳбат ва тест синови асосида ўтказилади.

Таъкидланишича, бугунги кунда тингловчиларни хизмат лавозимларини ривожлантириш бўйича давлат ва ҳокимият органлари, вазирлик, идоралар ҳамда жамоат бирлашмалари билан музокаралар олиб борилмоқда.Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.

 

Зиёвуддин БЕКМАТОВ

Жиззах вилояти ФВБ ЁХБ муҳандиси,

катта лейтенант

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив