» » Жиззах педагогика коллежи кўчада қолди

Жиззах педагогика коллежи кўчада қолди

Фото: Sangzor.uz  архиви

Жиззах педагогика коллежи - вилоятимиздаги "отахон" билим юртлар сирасига киради. Янглишмасам 1930-йиллар арафасида очилган. Бу ерда Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон каби буюк шоир, ёзувчи ва давлат арбоблари таҳсил олган. Бугун вилоятда кўплаб коллежлар қатори ушбу тарихий ва ўз нуфузига эга бўлган Жиззах педагогика коллежи ҳам ёпиляпти.

Ачинарлиси, унинг ўрнини "Умид" лицейи эгаллаб олиб ("Умид" лицейига бошқа жой йўқмиди?), коллеж кўчада қолиб кетди. Дастлаб Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига кўчадиган бўлди. У ерда жой йўқлиги сабабли эндиликда Жиззах енгил саноат коллежига кўчирилмоқда. Коллежнинг ярим юки мазкур енгил саноат коллежига жойлаштирилди.

Энди педагогика коллежи енгил саноат коллежига ҳам сиғмаяпти. Чунки, у ерда вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Жиззах давлат педагогика институтининг битта факультети ҳам жойлашган. Педагогика коллежи эса қаерга боришни билмай сарсон. Наҳотки, шундай тарихий ва нуфузли коллежнинг тақдири билан ҳеч ким қизиқмаса? Назаримда, ушбу коллеж жамият учун керакли кадрлар етиштириб беради.

Мактабгача таълим вазирлигига, спорт мактабларига (тренер-инструктор мутахассислиги бўйича) зарур бўлган кадрларга эҳтиёж катта. Ушбу эҳтиёжни айнан педагогика коллежи қондириб келаётган эди. Тўғри, Бахмал туманида иккита, Зомин туманида ва Пахтакор туманларида биттадан қайсидир коллежларда педагогика йўналишлари бўйича таҳсил бериш йўлга қўйилган. Бироқ, айнан узоқ йиллардан буён юқоридаги мутахассисликларга ихтисослашган ва малакали кадрлар тайёрлаб келган Жиззах педагогика коллежини тугатиш нима учун зарур бўлиб қолди? Балки, ҳали ҳам вақт, имкон бордир? Сиз нима дейсиз?

Саид Донишев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР