» » Сиз энергия ресурслари бўйича маблағингизни тежамоқчимисиз?

Сиз энергия ресурслари бўйича маблағингизни тежамоқчимисиз?

 Ҳурматли истеъмолчилар!

 

Сиз энергия ресурслари бўйича маблағингизни тежамоқчимисиз?

Бунинг учун сизда жорий йилнинг 15 август санасигача имкон бор.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль кунги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори билан энергия ресурслари нархи оширилди.

Унга кўра, 15 августдан бошлаб:

электр энергия бўйича аҳоли учун - 295 сўм (олдин 250 сўм эди);

табиий газ бўйича аҳоли учун - 380 сўм (олдин 320 сўм эди) этиб белгиланди.

Агарда жорий йилнинг 15 август санасигача электр энергия ва табиий газ учун ҳозирда мавжуд қарздорликни ҳамда олдиндан тўловни амалга оширсангиз, эски нарх-наво бўйича ҳисоб китоб қилинади ва табиийки маблағингизни тежаган бўласиз.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси

 

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив