» » Автотранспортдан фойдаланишда ишончнома расмийлаштириш бекор қилинади

Автотранспортдан фойдаланишда ишончнома расмийлаштириш бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмаси ўз кучини йўқотган деб топилади.

Қайд этилишича, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Амалдаги кўрсатмага кўра, автотранспорт воситаларини тасарруф этиш (олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя этиш) ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар расмийлаштирилганида ваколатнома олувчига унинг икки нусхаси берилади. Ишончноманинг бир нусхаси ҳудудий ДАН бошқармаларининг "Рўйхатлаш ва имтиҳон бўлим (бўлинма)ларида» қолдирилади. Нотариус томонидан мазкур ваколатнома матнида: "у тегишли автомобиль назорати идорасида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилмагунга қадар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади" деб ёзилиши шарт.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР