» » Бир воқеа изидан: Зеро, ҳеч ким четдан келиб муаммоингизни ҳал қилиб бермайди...

Бир воқеа изидан: Зеро, ҳеч ким четдан келиб муаммоингизни ҳал қилиб бермайди...

Яқингача ҳамма нарсага балогардон ўқитувчи эди. Ҳозир уларнинг маошлари баланд, дала ишлари, ҳашарлардан  озод этилган, мактабларда ортиқча қоғозбозлик қисқарган... Бунинг учун буюк келажагимизни кўзлаб иш тутаётган мамлакатимиз раҳбаридан ҳали кўп бора миннатдор бўламиз... Аммо айрим мактаблардаги носоғлом муҳитни ўзгартириш учун яна нима қилиш керак? Раҳбар ва бошқа ҳамкасбларининг устидан тинмай ёзадиган, умри суд, прокуратурада ўтаётган ўқитувчиларни таълимга қайтариш учун давлат яна нима қилиб берсин?

Яқинда Жиззах шаҳридаги 16-сонли мактабда содир бўлган бир ҳолат юзасидан таҳририятга муштарийлардан кўплаб мурожаатлар бўлди.  Мухбиримиз ушбу мактабда бўлиб, кўрганларини сиз билан ўртоқлашишни лозим топди. Жиззахнинг таниқли инсони, Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроқул Носиров номи билан аталган бу мактабда республикамизнинг энг атоқли инсонлари таҳсил олишган. Мактаб 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчилар сони 960 нафарни ташкил этади.

7 май куни мухолифатдаги хорижий ОАВнинг интернет каналида эълон қилинган видеода кишида ғамгин, умидсизлик туйғуларини уйғотувчи мусиқа фонида "Ўзбекистонда ўқувчилар  калтакланмоқда" сарлавҳаси билан 16мактабнинг физика фани ўқитувчиси Саодат Сафарова 5 нафар ўқувчини доскага чиқариб, юзига шапалоқ тортгани, бошини доскага ургани тасвирланган. Видео якунида Ўзбекистон мактабларида  бу ҳол одатий эканлиги таъкидланиб, бошқа вилоятлардаги ҳолатларни эслатиш билан тугалланган. 

Видео қандай қилиб "жаҳон ўргимчак тўри"га чиқиб кетди?

— Ўғлимни 4синфда "Келажак лочинлари" нодавлат таълим муассасасига берганман, — дейди шу мактаб ўқувчиларидан бирининг онаси Ойдиной Эргашева. — Ўқишлари яхши эди. Негадир охирги бир йилда ўзлаштириши тушиб кетди. Баҳо олмай қўйди. Соғлиги ёмонлашди. Бир неча марта келиб, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича  ўринбосари Нодира Ялгашевага шу масалада учрадим. Ўғлим, айниқса, физика дарси бўладиган кунлари келгиси келмасди. Ўқитувчи мени уради, деб айтади. Ўша куни ҳам ўғлим касал бўлиб дарсга келмади. Мен уни уйда қолдирдимда, дарс қандай бўлаётганини кўриш учун атайин мактабга келдим. Орқа томондан айланиб, икки кишининг панасида (видеокамерадан яшириниш қандай хаёлига келдийкин. М.С.) кирдим. Эшикни секин очиб қарасам, ростдан ҳам Саодат Сафарова болаларни ураётган экан. Съёмка қилдим. Видеони аввал "Jizzax", "Kun.uz" каналларига жўнатдим. Улар қабул қилишди, аммо алоқага чиқишмади. 6 май куни яна бир хорижий каналга жўнатдим, менга қўнғироқ қилиб,  бошқа тафсилотларни сўраб олишди, — дейди у. 

Энг қизиғи, Ойдиной Эргашева ўша куни кузатув камерасида умуман кўринмаган. Ўғли ҳам ўзи тан олганидек дарсда бўлмаган. Ўғли Ислом Розиқов эса нафақат физика ўқитувчиси, бошқа ўқитувчилар ҳам ўқувчиларни урмаслигини айтди.

Саодат Сафарова ва 6"Д"синф ўқувчилари воқеани телефонга "Келажак лочинлари"нинг тарбиячиси Жасур Жумабоев тасвирга олаётганини кўришган. Бундан О.Эргашева биров қилган ишни бўйнига олмоқда, деб хулоса қилиш мумкин.

— 4 май куни 6 "Д"синфга дарс ўтаётгандим. Болалар дарс қилмаган, дафтарручка олиб келмаган. Тўполон қилиб, бирбирларига лақаб қўйиб ўтиришибди. Ўзимни тутолмай ўқувчиларга қўл кўтардим. Ишимдан афсусдаман, бунинг учун ҳайфсан жазосини ҳам олдим. Аммо назаримда, бу иш атайин уюштирилган, ўқувчилар қасддан менинг жаҳлимни чиқариш учун ҳаракат қилгандай туюлмоқда. Видеосъёмка эса ҳаммасидан ошиб тушди. Худди уришимни олдиндан билишган, кутиб туришгандай, — дейди Саодат Сафарова.

Воқелик билан яқиндан танишганимизда, рости, видео масаласи бир четда қолиб кетди. "Келажак лочинлари" НТМ 2015 йилда шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят Давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК билан уч томонлама тузилган шартномага асосан мактабда ижарада туради.  НТМда 210 нафар ўқувчи бор. У рус тили, инглиз тили, математика, физика, тарих, жисмоний тарбия фанларини чуқурлаштириб ўргатадиган тўгарак ҳисобланади. Аксар ўқувчилар четдан келган, ётоқ, овқатланиш ва таълим учун пул тўлаб ўқишади. Тўгарак соат 13:00 дан фаолият бошлайди. Унгача ўқувчилар 16мактабда  умумий таълим фанларини ўқишади. 

— Муассасани 2012 йилда очганман. 2015 йилдан шу мактабда ижарада турамиз. Ойига 1200 минг сўм ижара пули тўлаймиз.  Бу йил битирувчиларимнинг 11 нафари молия лицейига ўқишга кирди. 6 ўқувчим ИИВ академик лицейининг кириш имтиҳонларида яхши қатнашаяпти. 10 ўқувчим 16мактаб номидан фан олимпиадасида қатнашди. 20 та иш ўрни яратганман. 16мактабнинг 25  ўқитувчиси бизнинг болаларга дарс ўтади. 32 нафар кам таъминланган оила фарзандлари бепул ўқийди. (Маълумот учун, О.Эргашеванинг ўғли ҳам шу рўйхатда, таҳр.)

Лекин бу мактабга бизни сиғдиришмаяпти. Ошхонада НТМга хизмат кўрсатилмасин, деган директорнинг оғзаки буйруғи бор. Шунинг учун болаларни уй шароитидаги ошхонада овқатлантиришни ташкил қилдик. Сентябрь ойида сувни, ҳожатхонани ёпиб қўйишди. Иштонига ёзилиб қўйган ўқувчиларим ҳам бўлди.  Бу ерда жуда носоғлом муҳит бор. Жонга тегди, шу ўқув йили тугасин, бу ердан чиқиб кетаман. Интернетдаги видео масаласида ҳам мени уюштирганликда айблашяпти. Биргина сабаб менинг ўқитувчи кечирим сўраб, видеомурожаат қилсин, деганим бўлди, — дейди нодавлат таълим муассасаси директори Шоира Бердиёрова.

Аммо ўрганишлар натижасида Шоира Бердиёрова бирон марта мактаб ошхонасининг масъули Дилдора Маҳмудовага ўқувчиларни овқатлантириш масаласида мурожаат қилмагани маълум бўлди. Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича мудири Элдор Миразимов ҳам мактаб 2017 йилда капитал таъмирдан чиқарилгани, ҳожатхона 24 соат давомида очиқ туришини билдирди.

— Шаҳар канализация тармоғига улангани учун мабодо сув берилиши тўхтатилса ҳам ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамғарилган 9 тонналик сув захирамизни ишга туширамиз. Тўғри, ҳожатхона канализацияси тош ва баклашка билан тўлдирилиб, сув сизиб кетган, таъмир учун вақтинча ишламаган вақт ҳам бўлди. Аммо уни атайлабдан айнан ким қилганидан хабарсизман. Ичимлик суви ҳам ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Агар маълум сабабларга кўра сув бериш тўхтатилса, олдиндан ўқувчиларни хабардор қиламиз.

22 май куни НТМ ўқувчиларининг отаоналари  билан мажлис ўтказилиши, унда вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармасидан вакиллар қатнашиши эълон қилинган эди. Аммо отаоналар мажлисига Ойдиной Эргашевадан ташқари биргина ота келди, холос.

— Бахмал тумани Музбулоқ қишлоғидан келдим, — дейди Баҳодир Худойбердиев. —  Ўғлимнинг ўқишлари яхши. Бирон нарсадан шикоят қилмаган. Форма кийиб, ҳарбий мактабда ўқиётганидан хурсандман. Атайин ҳарбий мактаб бўлгани учун ўқишга бердим,  бўлмаса қишлоқда ҳам ўқийверарди.

Афсуски, шу каби фикрловчи отаоналар кўп. Улар болаларига 16мактабни тамомлагани ҳақида аттестат берилишини билишса ҳам, барибир "ҳарбий форма"га маҳлиё бўлиб, ойига 534 минг сўм маблағ тўлашдан оғринмайдилар.

— Кўпчилик отаоналар боласини бир ҳафта ё бир ойда бир кўради. Пул тўладикми, қолганини ўқитувчилар қилади, деб ўйлашса керак, — дейди ўқитувчи Соҳиба Рустамова. — Аммо кўпчилик ўқувчиларда оддий ўқув қуроллари ҳам йўқ. Шунинг ўзидан ҳам дарс пайти жанжал келиб чиқади. Ўзим неча марта линейка, қалам, ручка тарқатганман. Майли, булар арзимас нарсалар, аммо ўқитувчи шўрлик охироқибат портлаб, болага қўл кўтаришга, бақиришга мажбур бўлади. Отаона тергаб, боласига таълим бермаганидан кейин ўқитувчи жазоласа, нега ҳаллослаб мактабга етиб келишади? Қанчаданқанча ёш ўқитувчилар шу сабабли ишдан совиб, мактабдан кетиб қолишаяпти. Ўзимизни ҳам устозларимиз ургануришган, лекин ҳамма эришган ютуқларим учун уларни сабабчи деб биламан, — дейди у. 

Хуллас, ўша видео аслида 16мактабда нодавлат таълим муассасаси ва мактаб жамоаси билан келишмовчиликларнинг оқибати ўлароқ тарқалиб кетган. 

Мен Ойдиной опага "Видеотасвирни интернетда тарқатиб, нимага эришдингиз?" деб савол бердим. "Ўғлимнинг соғлиги шу мактабда йўқолаяпти (?). Неча марта мурожаат қилдим. Аҳвол ўзгармади. "Келажак лочинлари" бошқа жойга кўчиб ўтса ҳам, ўғлимнинг ўқишини шу мактабда қолдираман. Охиригача курашаман", дейди у.

Шаҳар халқ таълими бўлимининг бошлиғи Бахтиёр Шарипов кейинги ўқув йилида НТМ билан шартнома имзоланмаслигини билдирди. 16мактабдаги носоғлом муҳит, асаббузарликларга НТМ чиқиб кетиши билан чек қўйилар, аммо бошқа мактабларда ҳам бу "тажриба" такрорланмаслигига кафолат борми?

— "Келажак лочинлари" нодавлат таълим муассасаси 6 та фанни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган тўгарак ҳисобланади. Тадбиркор сифатида Шоира Бердиёрованинг барча ҳужжатлари жойида. У қонуний фаолият юритади, солиқларни ўз вақтида тўлайди. Шу йилнинг февраль ойида мактаб жамоасининг мурожаатига асосан текширув ўтказилиб, унда лицензияда кўрсатилмаган бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва сафда юриш бўйича машғулотлар ўтилаётгани аниқланди. Ва тадбиркорга огоҳлантириш хати берилди.

13 май куни навбатдаги текширувда жисмоний саф ва ушусанда бўйича тўгараклар ўтилаётгани аниқланди. Лицензия тартибини бузиш такроран аниқлангани учун далолатнома тузилди. Ҳамда 10 иш куни муддатда мазкур тўгараклар фаолияти учун қўшимча лицензия олиш мажбурияти белгиланди.

Ҳар икки текширув давомида ўқувчиларнинг алоҳида ҳарбий формада дарс ўтаётгани ҳолати аниқланмади. Кийимларга ҳарбий логотип тасвирини тушириш учун Жиззах ҳарбий гарнизонининг рухсатномаси керак. Шундай бўлган тақдирда ҳам 16мактаб директори мактаб раҳбари сифатида ўқувчиларнинг мактаб формасида дарсга келишини талаб қилиши лозим эди.

Бу ўринда мен нодавлат таълим муассасасининг фаолияти қонуний эканлигини яна бир бор таъкидлайман. Аммо фарзандини шу муассасага била туриб ўқишга берган отаоналар унинг қандайдир ҳарбий мактаб эмас, тўгарак эканлигини билишлари, сўрабсуриштиришлари зарур эди. Ҳамма гап отаоналарнинг билими, онги, савиясида, — дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят таълим инспекцияси ҳудудий бўлими бошлиғи Сардор Расулов.

Шоира Бердиёрова ҳақиқий ҳарбийлаштирилган мактаб очиб, ноль қийматда бино олишни режалаштираётганини айтди. Шунда ҳаммага яхши бўларди. Таълим соҳасидаги тадбиркорлик таълим сифатининг ошишига хизмат қилиши лозим, асло тушиб кетиши, оёқ ости бўлишига эмас. Ўртада болалар калтак ейиши, камига ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлиши керак эмас. 

 

Муқаддас САПАРОВА

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив