» » Ички ишлар вазирининг олд ва орқа қисмидаги рақами турлича машинада юриши “фош этилди”

Ички ишлар вазирининг олд ва орқа қисмидаги рақами турлича машинада юриши “фош этилди”

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев аҳоли билан учрашувдан олд ва орқа қисмидаги давлат рақамлари турлича бўлган машинада кетди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

Вазир Nur Otan партиясининг республика жамоатчилик қабулидаги тадбирдан кейин Lexus LX570 моделидаги автомобилга ўтирган. Автомобилнинг олд қисмида 025 AW 01 давлат рақами ўрнатилган.

Бироқ журналистлар машинанинг орқа қисмида бошқа рақам – 046 KZ 01 ўрнатилганини пайқашган.

Ички ишлар вазирлигида бу билан боғлиқ суратларга изоҳ берилган. 

“Ички ишлар вазири 046 KZ 01 давлат рақамига эга хизмат машинасида ҳаракатланади. Бу автомобил 2013 йилдан бери ҳисобда туради. Унда аввалги вазир ҳаракатланган. Бошқа автомобил йўқ”, дейилган вазирлик хабарида.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив