» » Самарқанддаги АЁҚШнинг нима сабабдан ёниб кетгани маълум қилинди

Самарқанддаги АЁҚШнинг нима сабабдан ёниб кетгани маълум қилинди

Самарқанддаги Олимпия захиралари коллежи олдидаги ёниб кетган «заправка» ҳақида Ўзбекистон ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумот берди.

12 август куни соат 17:27 да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган «Автогаз-Инвест» оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техника жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкаси, 200 квадрат метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган Nexia-1 русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши натижасида ёнғин содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив