» » Жиззахда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фото)

Жиззахда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди (фото)

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиён, маданият ва санъат соҳалар ходимларидан бир гуруҳига мукофотлар топширилди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун  орден ва медалларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширишди.

Хусусан,  “Меҳнат шуҳрати” ордени билан вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Хатам Нишанов, “Дўстлик” ордени билан  меҳнат фахрийси Абдулла Каршибаев, вилоят мусиқали драма театри бош режиссёри Илхом Норматов, “Жасорат” медали билан Жиззах шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи Улбўсин Қўшбоқова, Жиззах шаҳридаги ҳунарманд-тўқувчи Малика Эгамқулова, “Келажак бунёдкори” медали билан Фориш тумани “Мега инвест индустриал” қўшма корхонаси иш бошқарувчиси Сардоржон Турсунов, шунингдек “Шуҳрат” медали билан меҳнат фахрийси 100 ёшдан ошган онахон Санам Ҳожиева, Мирзачўл туманидаги “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”  масъулияти чекланган жамияти” бош устаси Дилноз Аззамова, Мирзачўл тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бабабеков, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари Аъзам Ихтиёров, Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоқ фуқаролар раиси Жалил Кенжаев, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори Умид Ибрагимов ҳамда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими Насиба Мухитдинова тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
14:53
Жиззах вилоятида 200 гектарлик гольф комплекси қурилмоқда
12:49
“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими фуқаролар мурожаатларини ҳал этмоқдами?
12:29
Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарловҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди
12:11
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг баёноти (Видео)
11:35
Жиззах: Депутатга овоз берганлар бугун уни топа олмаяпти
11:23
Маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
11:03
Халқ қабулхонаси: Зафарободда 2 ойда 37 та мурожаат ижобий ечим топди
10:25
РШТЁИМ Жиззах филиали Шошилинч педиатрия бўлимининг аянчли ҳолати акс этган видео тарқалди
10:15
Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида
10:09
Маъмурий назорат қоидасини бузган муқаддам судланган шахс яна озодликдан маҳрум қилинди
10:02
Cолиқчилар ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар афзаллиги тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР