» » “Диққат болалар” тадбири: Йўл қоидаларини болаликдан ўргатиш зарур

“Диққат болалар” тадбири: Йўл қоидаларини болаликдан ўргатиш зарур

   

 Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мамлакатнинг барча ҳудудларида “Диққат болалар” тадбири бошланган эди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 10 кун давомида ўтказиш мўлжалланган эди. Бунда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача тарбия ташкилотлари, академик лицей ва коллежлар атрофидаги йўлларга берилиб, бу жойларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилди.

    Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ушбу тадбир доирасида мактабнинг фаол ўқитувчиси Сайфиддин Арслонов томонидан “Йўл ҳаракати қоидаларига оид билимларни текшириш, велосипедда ҳаракатланиш қоидаси ва унга қўйилган техник талаблар” мавзусида наъмунавий очиқ дарс ташкил этилди.

    - Савол-жавоб тарзида  ўтган ушбу тадбирда  мактабнинг барча  ўқувчилари, айниқса 6-“Б”синф жамоаси  фаол қатнашди, -дейди С.Арслонов. Чорраҳалардан ўтишда йўл ҳаракати қатнашчилариниг хатти-ҳаракатлари театрлаштирилган усулларда кўрсатилди. Ғолиблар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

 Тадбирда Зафаробод туман ЙХХ гуруҳи маъмурий амалиёт инспекторлари  қатнашиб, ўқувчилар билан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳақида суҳбат қилди.

Сувон Раҳимов

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш