» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Жиззах шаҳрида яна бир китоб дўкони иш бошлади

ФОТОРЕПОРТАЖ: Жиззах шаҳрида яна бир китоб дўкони иш бошлади

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида “BOOK.UZ” бренди остида китоб савдо мажмуаси иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, турли ёшдаги китобхонлар иштирок этди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасидаги тизимли ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Китоб дўкони экологик боғда ташкил этилганининг боиси дам олиш мақсадида келганларга янада қулайлик яратиш, ёшларни китобхонликка жалб этишдан иборатдир.
Китоб дўконида 200 номдаги 25 мингдан зиёд нусха китоб савдога қўйилган.
2.jpg
4.jpg
5.jpg
7.jpg
8.jpg
Жамшид ЁРБЕКОВ олган суратлар
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш