» » «Жиззах» подстанциясида 200 МВА ли АТ-2 трасформатори ишга туширилди

«Жиззах» подстанциясида 200 МВА ли АТ-2 трасформатори ишга туширилди

Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 200 МВа ли АТ-2 трасформатори ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сонли мажлис баёнининг 106-бандида Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясидаги мавжуд қуввати 125 МВа ли Т-2 куч трансформаторининг 200 МВа га алмаштириб ишга туширилиши кўрсатилган эди.

Лойиҳа мақсади «Жиззах» подстанцияси иш фаолиятининг самарали ташкил этиш, Жиззах вилояти иқтисодиёти турли тармоқларидаги истеъмолчиларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, уларга узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш, магистрал тармоқ электр ускуналарининг мукаммал таъмирлаш харажатларини маънан эскирган подстанциядаги  элементларни алмаштириш ҳисобига камайтиришдан иборат.

2018-2019 йиллар давомида амалиётга татбиқ этилаётган мазкур лойиҳада 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида электр ускуналарни янгилаш, хусусан автотрансформаторларни катта қувватлисига алмаштириш, мойли ўчиргичларни замонавий элегаз ўчиргичларига, реле ҳимояси ва автоматика ускуналарини, диспетчерлик ва алоқа ускуналарини, кабелларни, қиёслов воситаларини алмаштириш каби ишлар кўзда тутилган.

«Жиззах» подстанциясидаги мавжуд икки дона 125 МВА ли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлар ўрнига катта қувватдаги 200МВА ли автотрансформаторлар ўрнатилди.

Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанцияси Жиззах шаҳар “Хайрабод” маҳалласи ҳудудида жойлашган.

Подстанция истеъмолчилар билан бевосита ишлайдиган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги ҳудудий бўлимлар орқали Жиззах шаҳри аҳолиси, ўрта ва кичик бизнес объектлари ҳамда йирик саноат истеъмолчиларига узлуксиз электр энергияси таъминлаб бериш учун хизмат қилади. Подстанциядаги 7 та 110 кВли ҳаво линияси Жиззах вилоятидаги 100 дан ортиқ 110 кВва 35 кВ подстанцияларини электр энергияси билан таъминлайди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив