» » Форишлик пиллакорлар маррани забт этди

Форишлик пиллакорлар маррани забт этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «2017 – 2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариб, пиллачилик корханалари ва пилла етиштирувчилар учун кенг имкониятлар яратди.

Пиллачилик корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш, озуқа базасини ва пилла етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил 1 январгача корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўловлардан озод қилиниши ислоҳот талабларидан биридир.

Жорий йилда Фориш тумани пиллакорлари 33,6 тонна сифатли пилла етиштириш бўйича 112 та фермер хўжаликлари ва 500 та касаначилар билан контрактация шартномалари тузилиб, 650 қути ипак қурти тарқатилди.

Пиллакор ўз сўзларининг устидан чиқишди. Вилоят хирмонига 33,6 тоннадан зиёд пилла етказиб берилди.

Ушбу хирмоннинг барвақт тикланишида «Тараққиёт қўрғони» фермерлар уюшмасидан «Шумқорбобо», «Маҳмуд полвон ғалласи», «Гараша» агрохизмат марказидан «Очил Туркистон», «Нарвон» агрохизмат марказидан «Ҳусанбулоқ сувлари», «Ўмирзоқ Қудуқ» фермер хўжаликлари пиллакорлари, «Учма» маҳалласидан Мунаввар Ҳасанова, Жумагул Қаршибоева, «Осмонсой» маҳалласидан Норгул Ҳамидова, «Сайёд» маҳалласидан Жафар Рустамов каби касаначилар катта ҳисса қўшдилар. Улар ҳар қути ипак қуртидан 65-70 килограммгача «кумуш тола» етиштиришга эришдилар.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан пилланинг янги навларини яратиш ҳамда ипак толасининг сифатини халқаро стандартлар талаби даражасига кўтариш, уни замонавий бозор талаблари асосида сотиш, қайта ишлаш жараёнини ислоҳ қилиш устувор вазифа этиб белгилангани соҳадаги муваффақиятларда муҳим омил бўлмоқда.

Туман деҳқонлари юртбошимиз томонидан яратиб берилган имтиёз ва шароитлардан руҳланиб, жорий йилда ғалладан ҳам ҳосил кўтариб, юртимиз хирмонига барака қўшишни ният қилишган.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив