» » Жиззахда “Маҳалла ифтихори” ва “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Жиззахда “Маҳалла ифтихори” ва “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Жиззах вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Маҳалла ифтихори” ва “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ўз эгалари топширди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жамиятимизда маҳалла институтининг  ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжихатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат рухида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактик тадбирлар ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси қарори билан “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланди:

 

  1. Балиқулов Ширинбай Холмўминович – Мирзачўл туманидаги  «Мирзадала» фуқаролар йиғини раиси;
  2. Исомиддинова Хайринисо Абдинаковна – Ғаллаорол туманидаги «Гулистон» фуқаролар йиғини фаоли;
  3. Мамурбаев Райимқул Шодмонқулович – Янгиобод туманидаги «Янгиобод» фуқаролар йиғини раиси;
  4. Таджибоев Пулат Тошбоевич – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Зомин тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;
  5. Ашуров Абдуманнон Яхшибоевич – Зарбдор туманидаги «Янгикент» фуқаролар йиғини раиси;
  6. Уракбаев Баҳром Ибрахимович – Пахтакор туманидаги «Олмазор» фуқаролар йиғини масъул котиби;
  7. Маликов Шукур Алимкул ўғли – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Дўстлик тумани кенгаши ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассиси
  8. Мухтаров Абдураим Лапасович – Бахмал туманидаги «Янгибоғ» фуқаролар йиғини раиси;
  9. Ахмедов Абдулҳаким Хусанович – Зафаробод туманидаги «Писталикент» фуқаролар йиғини раиси;
  10. Рахматова Бахри Садуллаевна – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фориш тумани кенгашининг диний-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси.

Шунингдек, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига қўшган муносиб ҳиссаси, оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг қуйидаги “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланишди:

  1. Тошбоев Тохир Қулмуродович – Дўстлик тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи;
  2. Бўриев Исматилла Рўзибоевич – Зарбдор тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи;
  3. Шабаев Юсуф Ибрагимович – Фориш тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи услубчиси;
  4. Боймуродов Сирожиддин Жалилович – Дўстлик тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби кураш мураббийи.

Кўкрак нишони вилоят ҳокимлигининг катта залида тантанавор тарзда топширилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.