» » Форишда Ўзбекистон ва Франция мерганлари ҳамкорлигида машғулотлар ўтказилмоқда

Форишда Ўзбекистон ва Франция мерганлари ҳамкорлигида машғулотлар ўтказилмоқда

Марказий ҳарбий округи “Фориш” тоғ дала ўқув майдонида Франция Қуролли Кучлари ҳарбий делегацияси томонидан “Снайпер кундалиги” дастури бўйича уч босқичли машғулотлар ўтказилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, дастлабки босқичда мерганлар аниқликка отиш назарияси бўйича билимларга эга бўлади. Иккинчи босқичда эса назарий тайёргарликдан ўтган ҳарбийлардан ой давомида узоқликка отиш машқларини амалий бажариш талаб этилади.
photo_2019-06-12_11-23-55.jpg
Сўнгги босқичда иштирокчиларга мутахассислик педагогикасига оид билимлар берилади.
Юқоридаги синовлардан аъло натижалар билан ўтган мерганларгина йўриқчи мақомига эга бўлиши мумкин.
photo_2019-06-12_11-24-07.jpg
Бир неча кундан бери француз офицери капитан Жан-Тама Тоер, катта сержант Лаша Сулакаури ҳамда сержант Миксил Кокашвили тоғ шароитида мерганлик амалиёти бўйича якуний босқич машғулотларини ўтказмоқда.
photo_2019-06-12_11-24-00.jpg
Ушбу машқлар реал жанговар ҳаракатларга яқин тарзда, яъни ҳаракатланаётган автомобилда, бино, дарахт ортидан, тоғли ҳудудда кўриниши ёмон бўлган тунги шароитларда олиб борилмоқда. Унда тўғри нишонга олиш, ниқобланиш, жойни танлаш, узоқ ва яқин масофаларда қуролларни самарали қўллаш методлари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив