» » Мавсумни беталофат ўтказайлик

Мавсумни беталофат ўтказайлик

Зафаробод тумани ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари ҳудуддаги аҳоли турар жойлари, ташкилотлар ва корхоналар, кузги мавсум олдидан омборлар, пахта қабул қилиш пунктларида хавфсизлик чоралари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Бунда ёнғин ўчириш сув манбаларининг соз ҳолатда эканлиги, сув узатиш ускуналарининг созлиги, масъулларнинг ўз ўрнида фаолият юритиши ва сергаклиги, бир сўз билан айтганда ёнғиннинг олдини олиш учун зарур бўлган жиҳатларга эътибор қаратилмоқда. Тарғибот ва тушунтириш ишларида миллий бойликни асрашга бўлган масъулият ҳам уқтириб ўтилди.

Аҳоли билан ўтказилаётган профилактик суҳбатларда ҳам ёнғиннинг тилсиз ёвлиги, бундай фавқулодда вазиятлар кўпинча қаровсиз қолдирилган болалар билан боғлиқ ҳолда содир бўлаётганлиги, шу билан бирга газ ва электр энергиясидан фойдаланишда эҳтиётсизларча фойдаланиш оқибатида юзага келаётганлиги таъкдланди. Бу борада янада эҳтиёткор бўлиш лозимлиги айтилиб, аҳоли яшаш жойлари уйма-уй юриш йўли билан кўриб чиқилди.

Худди шундай тарғибот ишлари Мирзачўл туманининг чекка ҳудудларини ҳам қамраб олган. Масъуллар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда пахта қабул қилиш пунктларининг мавсумга шайлиги, электр билан ишловчи ускуналарнинг хавфсизлиги ва сув иншоотларининг жорий йилдаги мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилди. Кузатишлардан маълум бўлдики, Мирзачўл туманида жойлашган дала шийпонларида бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, аммо, чуқурроқ ўрганилганида ҳашарчилар учун яратиладиган шароитлар талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди. Дала шийпонлари ҳамон қаровсизлигича ташлаб қўйилган. Шийпонлар ҳеч бир хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Овқатланиш ва ювиниш жойлари, ётоқхоналар мавсумга тайёрланмаган. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга тақдимнома ва ахборотномалар юборилди. Пахта – миллий бойлигимиз. Унинг ҳар чаноғи деҳқоннинг пешона теридан вужудга келади. Биз энг аввало инсон меҳнатини қадрламоғимиз лозим. Оилавий хотиржамлик, жамиятнинг фаол аъзоси бўлиш ҳам ўзимизга боғлиқ. Бугунги маънавий юксаклик даврида ҳамжиҳатликда иш тутсаккина кўзлаган мақсадларимизга эришамиз. Бунинг учун ҳар биримиздан алоҳида эътибор ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Жавлон ҚУДРАТОВ

Зафаробод тумани ЁХБ бошлиғи,

лейтенант

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив