» » “Ўзбектелеком” компаниясининг Жиззах вилоят филиали интернетда чиққан хабарларга ўз муносабатини билдирди

“Ўзбектелеком” компаниясининг Жиззах вилоят филиали интернетда чиққан хабарларга ўз муносабатини билдирди

Куни кеча интернетда мамлакатимиздаги жараёнларни негатив тарзда ёритадиган сайтларнинг ижтимоий тармоқларида “Жиззах шаҳридаги “Ўзбектелеком” IPTV ва интернетга уланмоқчи бўлган мижозларни рўйхатга олишдан бош тортмоқда” сарлавҳаси остидаги маълумотлар тарқалди.

Хабарда айтилишича “Ўзбектелеком” компанияснинг Жиззах шаҳар филиали ходимлари интернет ҳамда IPTV хизматларига уланмоқчи бўлган мижозларни рўйхатга олишдан бош тортмоқда. “Мижозлар хаддан зиёд кўпайиб кетган, система кўтармаяпти” дейилган.

“Ўзбектелеком” компаниясининг Жиззах вилоят филиали раҳбарияти ички текширув ўтказиб, мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.

“Ўзбектелеком” компаниясининг вилоят филиалида бугунги кунда 350 нафар ходимлар 40 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, компаниянинг Жиззах шаҳар филиалида 110 нафар ходим  21 минг нафар мижозларга куну- тун сифатли хизмат кўрсатиб келяпти.

Бироқ, баъзи мижозлар  компания вакилларининг бугунги кунда янги биллинг тизимига ўтиш даврида узилишлар бўлаётганини тушинтиришига қарамасдан, интернет тармоқларида юқоридаги хабарларни тарқатиш билан овора бўлишмоқда.

Қадимдан ўзбекчиликдаги қадриятлардан бири бу ҳар бир оиладаги муаммолар кўчага чиқарилмасдан ҳал этилганидир. Ўзбекистонда яшаётган ҳар битта фуқаро ҳам шу юрт вакили бўлиб бир оила ҳисобланади.

Шу нарсани яхши англаб олишимиз керакки, четдаги интернет сайтлари ва шунга ўхшаш ҳар қандай воситаларга юборилган мурожаатларни улар келиб ҳал этиб беришмайди.

“Ўзбектелеком” компаниясининг Жиззах вилоят филиали раҳбарининг таъкидлашича: “Тез орада янги биллинг тизимдаги камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилади. Мижозларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Компаниянинг биринчи галдаги мақсади мижозларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборатдир”.

“Ўзбектелеком” компаниясининг Жиззах вилоят филиали

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР