» » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи фаол теримчиларни рағбатлантирди

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи фаол теримчиларни рағбатлантирди

Бугун кундалик юмушларидан ортиб, далаларда деҳқонларга елкадош бўлиб кўмак беришни ўзининг бурчи деб билган кўплаб юртдошларимиз пахта далаларида жавлон уриб, меҳнат қилишмоқда.

Шароф Рашидов туманида 4-секторга қарашли  “Учқур Баҳодир” фермер хўжалиги бу йил 32 гектар майдонда пахта етиштирди. Куни кеча фермер ҳўжалиги раҳбари  Ўткир Алишбоев давлатга пахта топшириш режасини ошиғи билан бажарган  фермерлар  сафидан  жой  олди. Мазкур фермер хўжаликка кунига 150 нафарга яқин теримчилар яқиндан ёрдам бердилар. Кунлик теримни уюшқоқлик билан ташкиллаштирилиши натижасида мазкур фермер хўжалиги  70 тонна ўрнига, 74 тонна пахта топшириб режани ошиғи билан бажарди. 

 

Куни кеча Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи А.Ишназаров ва  Шароф Рашидов туман ҳокими З. Мирзаевлар  фаол теримчилар билан учрашдилар. Теримчилар учун байрам дастурхони тайёрланиб, теримда фаол қатнашган теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

                                Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати                                       

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив