» » Зарбдор туманида “Ректор соати” ҳамда “Маҳорат дарслари” ўтказилди

Зарбдор туманида “Ректор соати” ҳамда “Маҳорат дарслари” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 23 августда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан“Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиорини дастуруламал қилиб, Зарбдор туманига қарашли мавжуд 32 та умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, маънавий-аҳлоқий муҳитини яхшилаш, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузини ошириш ҳамда янги давр педагогларини тарбиялаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Республика Ишчи гуруҳи масъуллари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Б.Онорбоев ва институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан мактабларда “оила – маҳалла – мактаб – олий ўқув юрти” ҳамкорлик модели асосидаги “Ректор соати” ҳамда “Маҳорат дарслари” олиб борилди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Alitechwebsite solutions” хусусий корхонаси билан биргаликда шаҳар ва туманларда умумий ўрта таълим мактабларида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда дастурлаш тиллари тўғрисида кўргазмали чиқишлар ташкил этилмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган тизимли муаммолар ҳамда уларнинг ечимига оид таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳамкорликда қилинадиган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив