» » Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунинг 30 йиллиги кенг нишонланди (фото)

Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунинг 30 йиллиги кенг нишонланди (фото)

Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунинг 30 йиллиги  тантанали, кенг кўламда байрам қилинди. 

Байрам тантаналари эрталаб вилоят ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, ёшлар, жамоатлик вакилларининг  ўзбек тили  равнақига улкан ҳисса қўшган атоқли  адиб ва дават арбоби  Шароф Рашидов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, зиёрат қилиш билан бошланди.

Тантаналар шаҳарда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳиёбонида давом этди. Байрам иштирокчилари ўзларининг шеърларида ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибасини намойиш этган юртимизнинг икки оташнафас шоири ҳайкали пойига гулдастлар қўйиб ҳурмат бажо келтирдилар.

Шу ерда  “Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қилинган кунга бағишлаган митинг бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 окбрдаги  “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қабул қилган қарори тилимизнинг жамиятимиз маданий, сиёсий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада оширишга берилган катта эътибор эканлигини таъкидлади. 

– Бундан  ўттиз йил бурун ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисида қонун қабул қилинганини халқимиз қандай хурсандчилик билан қаршилагани ҳамон ёдимдан чиқмайди,  – дейди тадбирда сўзга чиққан халқ таълими аълочиси,  98 ёшли Юсуф ота Холматов.

– Бу қонун миллатимиз ўзлигининг энг муҳим белгиси бўлган тилимизни қайтариб берди. Президентимизнинг ушбу тарихий санани кенг нишонлаш тўғрисида қабул қилган қарорида ҳам она тилимизни асраб авайлаш, уни янада бойитишдек эзгу мақсад мужассам. Бугун ушбу тарихий сананинг нишонланишида ҳам тарихий ҳақиқатнинг янги замон, янги даврдаги тантанасини кўриб турганимга беадад шукр қиламан.  

Ижод боғида туташ ўзбек тили ва адабиётига ихтисослашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг республикамиз марказидан келган  ижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Туроб Ниёз билан  адабиёт ва сўз сеҳрига ошна иқтидорли ўқувчилар билан шеъриятнинг, бадиий ижоднинг ифода воситаси бўлган она тили ҳақида самимий суҳбат қурди, ўзининг она тили ҳақидаги шеърларидан намуналар ўқиб берди.

Байрам тантаналарининг асосий тадбири Юнус Ражабий номли вилоят мисиқали драма театрида давом этди. Театрда  ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, адабиёт ва санъат вакиллари, республикамиз марказдан келган таниқли ижодкорлар, санъаткорлар,  ёшлар иштирокида “Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаган  адабий, бадиий, мусиқали кечада ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев йиғилганларни байрам билан табриклади. Вилоят ҳокими табрик  сўзида бундан ўттиз йил муқаддам  Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниши билан она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлигига эътибор қаратди.

Эндиликда она тилимиз ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграётгани ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

Кечада шоирлар она тилини улуғловчи  шеърларини ўқиди, хонандалар мумтоз ва замонавий қўшиқлар куйлади, театр ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган бадиий композицон кўринишлар ижро этилди. Айниқса, она тили ҳақида шеър ўқиган болажонларнинг чиқишлари  гулдурос қарсақлар билан олқишланди.  

“Давлат тили тўғрисида” қонун қабул  қилинган кунга бағишланган бундай адабий-бадиий  кечалар, ижодий учрашувлар, байрам тадбирлари бошқа туманларида ҳам ўтказилди.

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш