» » Зафаробод туман ДХМ қачон янги бинога эга бўлади?

Зафаробод туман ДХМ қачон янги бинога эга бўлади?

Зафарободда вилоят ҳокимининг сайёр қабул жараёни кетяпти. Ҳар доимгидек, ДХА Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари билан биргаликда туман ДХМ ходимлари ҳам бор. Сайёр автобус, “Дамас” автомошиналари ҳам ўз ўрнида. Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш учун ҳамма нарса шай ҳолатда.

Бир ёши улуғ инсон автобус ёнига келиб озроқ томоша қилди-да, сўнг ичини ҳам бир кўрай деб  ичкарига кирди. Жуда чиройли-ку, ҳамма нарса бор экан. Вой-бўўўў телевизорни қаранг.

Марказ ходимлари сизга қандай ёрдам керак, муаммоингиз нимада?- дея ундан сўрашди.

- Бизнинг туманимизда қачон янги бино қурилади? Мирзачўлга тўйга борганимда янги бинони кўрдим. Жуда зўр қурилган. Ичига ҳам кирдим. Ҳамма шароитлар бор. Лекин сизлар бир хонада ўтирасиз. Одам кўп, келган фуқаро ҳам жой топа олмайди. Қачон қурасизлар?

Янги бино қурилишини истаган бу инсон аслида сайёр қабулга уй-жой масаласи билан мурожаат этиб келган. Суҳбат чоғида у ўзини Диёр Эгамбердиев деб таништирди.

Янги бино очилганда ҳудди туман ёки вилоят кўриниши янада ўзгаргандек туюлади. Зафаробод туман ДХМ биносининг айни вақтда қурилиши жадал тарзда кетмоқда. Қурилишнинг 70 фоизи якунланиб қолди. Пудратчи “Осиё-ШК” Х/Ф томонидан қурилиш ишлари кетмоқда.

Зафаробод туман халқи учун ҳам эндиликда янгича имкониятлар тақдим этилиши кўзда тутилган, барча шароитларга эга марказ биносининг янги қиёфаси сизга ҳам ёқади деган умиддамиз.

Маълумот ўрнида, янги бино туман марказидаги “Бўстон” МФЙ, “Дўстлик” кўчасида жойлашган.

 

Айни вақтда битта хонада давлат хизматларини кўрсатилаётган бўлсада, жорий йилнинг 9 ойи давомида ДХМ томонидан 10 минг 374 та хизмат фуқароларга кўрсатилган. Энг кўп мурожаат электрон рақамли имзо калитини олиш, СТИРни аниқлаш ва болаларни давлат МТМ жойлаштириш бўйича келиб тушган. Бу ўртача бир кунда 40 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилаяпти деганидир. Шундан, 6 та ЭРИ олиш, 2 та Жисмоний шахс-солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борли)ги ҳақида ҳамда 3 та Судланганлик (судланмаганлик) ҳақида маълумотнома бериш, 6 та Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 8 та МТМ қабул қилиш бўйича ариза бериш, 5 та Электр энергия ускунасини ечиш ва ўрнатишга ариза олиш ва яна бошқа хизматларни ташкил этади.

Нима бўлганда ҳам ҳар куни марказда иш қизғин, фуқароларнинг мурожаатлари эса кундан-кунга ошиб бормоқда. Яқин кунларда янги бино фойдаланишга топширилса, хизматлар сифати ҳам икки баробар ошиши мумкин.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив