» » Жиззах шаҳридаги табиий офат оқибатлари бартараф этилди

Жиззах шаҳридаги табиий офат оқибатлари бартараф этилди

Ўзгалар дардига бефарқ одам ҳеч қачон қутқарувчи бўла олмайди. Чунки қутқарувчилик, бу оддий касб эмас, балки инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилишга, жасорат кўрсатишга ҳамиша тайёр туриш демакдир.

Кўнгилсиз ҳодисаларнинг аксарияти тунда ёки тонг чоғида рўй беришини ҳисобга оладиган бўлсак, қутқарувчиларнинг зиммасига нақадар залворли масъулият юклаганини сезиш қийин эмас.

Жорий йилнинг 3 июнь куни вилоят ҳудудида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах шаҳар “Боғишамол” (собиқ Бунёдкор) маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли пункитига кучли ёмғир сувлари етказган зарарни олдини олиш ва оқбатларини бартараф этиш мақсадида, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан сел йўлига тўсқинлик қилаётган, аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний (бетон) кўприклар, ҳожатхона ва бошқа қурилмалар махсус техникалар ёрдамида бузилиб, 6 та юк ташиш техникаси ёрдамида қум-шағал аралашмаси ташланди ва сел ариғининг муҳофаза минтақаси кенгайтирилди.

Шунингдек, мавжуд сел ариғининг 90 метрдан ортиқ қисмида тозалаш ва ўзан қазиш ишлари олиб борилиб, емирилган қирғоқ қисми махсус техникалар ёрдамида қайта тикланди.

Бундан ташқари вилоят ФВБ томонидан, ушбу ҳудудда фаолиятини олиб борувчи “Агро квант” ҳамда “Русский стиль” масъулияти чекланган  жамияти раҳбарларига оқиб ўтувчи сел ариғини доимо тоза ва қазилган ҳолатда сақлаш, объект ҳудудига кирган сел ариғининг кириш ва чиқиш жойларига ўрнатилган темир панжарали тўсиқларни бошқа хавфсиз тўсиқларга алмаштиришлари бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Жиззах вилоят  Фавқулодда

 вазиятлар бошқармаси

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив