» » Жиззахда коллеж ходимаси 1 миллион 800 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлди

Жиззахда коллеж ходимаси 1 миллион 800 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлди

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳар Сайилжойи маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси М.Б. шу коллежнинг ишлаб чиқариш таълими устаси вазифасида ишлаб келган шахснинг фирибгарлиги важидан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, талаба М.Б.дан Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган коллеж ходимаси Ш.Р. фанлардан баҳоларини қўйдириб, коллеж дипломини олиб беришини ваъда қилган. Буниниг эвазига 1 миллион 800 минг сўм пул сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро Ш.Р. коллеж ҳудудида ваъда қилинган пулларни талабадан олаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР