» » Зоминлик спортсевар ёшлар

Зоминлик спортсевар ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.Бугунги кунга келиб Зомин тумани ёшлари ўртасида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида кўплаб оммавий спорт ўйинлари, мусобақалар, танлов ва кенг миқёсдаги тадбирлар мунтазам ташкил этиб борилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зомин туман Кенгаши томонидан бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус доирасида тумандаги бир қатор умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Спортнинг стол тенниси, футбол ҳамда волейбол турлари бўйича ўтказилган мусобақада 11, 19, 21, 33, 59-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. 200 нафарга яқин спортсевар ёшлар иштирок этган мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Якуний натижаларга кўра, 59-сонли мактаб ўқувчилари стол теннисидан, 33-сонли мактаб ўқувчилари футболдан, 21-сонли мактаб ўқувчилари жамоаси волейболдан фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив