» » Ғаллаорол туманида уйи "Снос"га тушиб, уйсиз қолган фуқарони расми 3 йил олдинги бўлиб чиқди-Ҳозирда унинг уй жойи бор (видео)

Ғаллаорол туманида уйи "Снос"га тушиб, уйсиз қолган фуқарони расми 3 йил олдинги бўлиб чиқди-Ҳозирда унинг уй жойи бор (видео)

Facebook ижтимоий тармоғида “Мы против сноса” гуруҳида бундан 3 йил олдин Ғаллаорол туманида истиқомат қиладиган Куразова Виолетта исмли фуқарони уйи бeзилгани ва унинг норозилик акс этган плакатлар билан чиққан расми тарқалди.

“Facebook”даги “Ruslan Radich” исмли фуқаро томонидан тарқатилган мазкур фотосурат кўпчилик ижтимоий тармоқ вакиллари ўртасида турли хил салбий фикрларини тарқалишига сабаб бўлди.
3 йил олдин Ғаллаорол туманида истиқомат қилган Куразова Виолеттага ўша вақтнинг ўзида уй-жой масаласидаги мурожаати ҳал этилган.
Масала жойига бориб ўрганилди. Ҳурматли фуқаролар интернетдаги турли хил чиқаётган ишончсиз манбалар орқали тарқатилаётган хабарларга ишонмаслигингизни сўрар эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Виолеттанинг онаси ва у яшаган маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан бўлган суҳбат ҳам фикримизни тасдиқлайди.

           

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив