» » "Коррупция адолат кушандаси" мавзусида вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди

"Коррупция адолат кушандаси" мавзусида вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди

Жиззах вилоятнинг барча ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашув Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2018 йил 7 июндаги 4-сон баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ ўтказилди.

Унда ёшларимизни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги мавжуд коррупциядан огоҳлантириш, коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатиш мақсадида “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида Республика иншолар танлови ўтказилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив