Пахтакорнинг 3 та массивида яшовчи фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилди (Фото)

Пахтакорнинг 3 та массивида яшовчи фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилди (Фото)

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан “Олтинкўл” ва “Олмазор” фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларнинг никоҳни қайд этиш гувоҳномаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан сайёр тартибда мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида 1-3-массивларда (“Олтинкўл” МФЙ ва “Олмазор” ҚФЙ ҳудудларида) янги қурилаётган 842 та хонадонларга уйма-уй кирилиб фуқароларнинг муаммолари аниқланиб уларнинг рўйхати шакллантирилди.

Хусусан, 1-массивда (“Олтинкўл” МФЙ) фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролар 14 тани, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган фуқаролар 16 тани, никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд бўлмаган оилалар 25 тани, 2-массивда (“Олмазор” ҚФЙ) фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролар 12 тани, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган фуқаролар 8 тани, никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд бўлмаган оилалар 12 тани, 3-массивда (“Олмазор” ҚФЙ) фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролар 9 тани, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган фуқаролар 2 тани, никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд бўлмаган оилалар 16 тани ташкил этиши маълум бўлди.

 

 

Аниқланган муаммолар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тегишли ташкилотларга яъни фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган фуқаролар туман ИИБга, туғилганлик ҳамда никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд бўлмаган фуқаролар туман ФҲДЁ бўлимларига юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун шакллантирилган рўйхат асосида юборилди.

Шу билан бир қаторда, “Олтинкўл” МФЙ ва “Олмазор” ҚФЙ 1-3-массивларида жойлашган қайта қурилаётган 842 та хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги аниқланиб, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан 649 та яъни 1-массивда 411 та, 2-массивда 94 та, 3-массивда 189 та хонадонларнинг қадастр ҳужжатлари тайёрланиб фуқароларга топширилди.

 

Бундан ташқари, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига 3-массив (“Олмазор” ҚФЙ) ҳудудидан 4 та (57-60 гача) хонадонлар бириктириб берилган бўлиб, ушбу хонадонларни ўз вақтида ва ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан битказиш мақсадида 57-уй эгаси Шодмонов Шавкатга 20 млн. сўм, 58-уй эгаси Шодмонов Шахзодга 20 млн. сўм, 59-уй эгаси Шодмонов Шахбозга 20 млн. сўм, 60-уй эгаси Холмирзаев Элёрга 10 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бириктирилган хонадонлар эгаларига таъминотчи корхонадан керакли бўлган қурилиш материаллари харид қилиб олиниб, ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан хонадонлар деворлари кўтарилиб, том қисмлари 100 фоиз ёпилди.

 

Элёр Урдушев – ДХА Жиззах вилояти

бошқармаси масъул ходими