» » “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси билан брифинг ўтказилди

“Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси билан брифинг ўтказилди

Марказий сайлов комиссияси Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлимида “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда вилоят сайлов комиссияси ҳамда Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими аъзолари, маҳаллий Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.

Брифингда Ориф Шукуров томонидан сайлов жараёнига тайёргарлик, сайлов қонунчилиги тарғибот ойлиги доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида маълумот берилди.

Брифинг давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив