» » Ш.Рашидов туманидаги кўчани чиқинди билан тўлиб кетишига аҳоли айбдор (видео)

Ш.Рашидов туманидаги кўчани чиқинди билан тўлиб кетишига аҳоли айбдор (видео)

Шароф Рашидов тумани “Истиқлол” маҳалласи Маржонсув кўчасидаги йўл четида тўпланиб қолган аҳоли хонадонларидан чиқарилган чиқиндиларнинг бетартиб равишда тўкиб кетилаётганлиги ҳолати бўйича ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати жойига чиққан ҳолда ушбу муаммони ўрганди. 
Бугунги кунда “Истиқлол” маҳалласида 992 та хонадон мавжуд бўлиб, 1091 та оила, 4734 та аҳоли истиқомат қилади. 
Маржонсув кўчасидаги тўпланиб қолган чиқиндилар маҳалла фаолларининг маълум қилишича шу ерда истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларидан чиқарилмоқда. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маҳалла раиси бошчилигидаги фаоллар билан учрашилганда кўчага тўкилган гўнглар аллақачон тозаланганлиги гувоҳи бўлдик. 
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда аҳоли билан бўлган суҳбат ҳам фикримизни тасдиқлайди.


 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив