» » Жиззахдаги ёниб кетган кондитер цехига бефарқ бўлмаган инсонлар ёрдам қўлини чузишмоқда

Жиззахдаги ёниб кетган кондитер цехига бефарқ бўлмаган инсонлар ёрдам қўлини чузишмоқда

Хабарингиз бор жорий йилнинг 12 июнь куни кеч соат 20-43да Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон маҳалласи, Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.

Мазкур кондитер цехи жорий йилнинг февраль ойида ишга тушган бўлиб, бу ерда шоколад ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.
Ёнғин натижасида бинонинг жами 400 кв.м майдондаги том қисми ҳамда ичидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жиҳозлар ва маҳсулотлар ёниб кетди.
Ёнғинни ўчиришга Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туманидан жами 6 та махсус техника, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та жанговар бўлинмалари, вилоят автойўл корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси, сувоқова корхоналарининг сув ташувчи автоуловлари жалб этилиб ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг жасорати ва саъйи ҳаракатлари натижасида бинонинг 900 м.кв майдони ёнғиндан сақлаб қолинди.
Халқимизда азалдан кимнингдир бошига кулфат тушса бирлашган холда ёрдам қўлини чузиш анъанаси бор.
Ёниб кетган кондитер цехида бугун ўзини юртдошига елкадош деб билган, халқ билан ҳамнафас бўлган инсонлар камарбаста бўлиб ўз ёрдамларини беришмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив