» » “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Зарбдордаги филиали янги маъмурий бинода иш бошлади

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг Зарбдордаги филиали янги маъмурий бинода иш бошлади

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг Зарбдор тумани филиали маъмурий биноси бугун фойдаланишга топширилди. Филиал тасарруфидаги ер майдонида маъмурий идора, мижозлар билаш ишлаш хонаси, тиббиёт хонаси, моддий-техник марказ иншоотлари барпо этилди.

7 та “ISUZI” русумли чиқинди ташиш транспортлари, 1 та самосвал, 1 та бульдозер  ободончилик ишлари учун ажратилди. Хоналар эса янги мебеллар билан жиҳозланди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, йўл четларига арча дарахтлари экилди, кириш йўлларига асфальт ётқизилди.

 

- Иншоотнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга, турмуш шароитини яхшилашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бераяпти, - дейди вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати ходими Замира Абдуллаева.

 

 

Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли аҳоли яшаш жойларида тозалик ва озодаликни сақлашда ижобий ўзгаришлар амалга оширилаяпти. Вилоятимиз ҳудудида бу борадаги вазифалар эса вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошидаги “Тоза ҳудуд” ДУК зиммасига юклатилган. Сўнгги пайтларда ушбу корхона ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техника базасининг мустаҳкамланаётганлиги жойларда суюқ, қаттиқ ва маиший  чиқиндиларни ташиб кетиш тартибини самарали йўлга қўйиш, жамоат жойларининг санитария ҳолатини яхшилаш имконини янада оширмоқда.

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив