» » Жиззахда “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияси доирасида тадбирлар бошланди

Жиззахда “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияси доирасида тадбирлар бошланди

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмасининг Sangzor.uz’га хабар беришича, 25 ноябр – Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро кунидан бошлаб 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврда 16 кунлик  бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тадбирларига старт берилди. Ушбу тадбирлар Жиззах вилояти ва туманларда кенг қамровда ўтказилиши режалаштирилган. Бугун бўлиб ўтган биринчи тадбир  марказ мажлислар залида давлат ва нодавлат ташкилотлари учун ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ОИТС маркази, ИИБ, адлия, “Истиқлол Авлоди”, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Жиззах вилояти бўлими билан ҳамкорликда  “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акциясига бағишланган тадбирлар бир қанча мақсадларни қамраб олган. Жумладан,  таълим, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва муассасаларда оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича тренинг ва информацион учрашувлар ўтказиш, слайд-шоу ва инсценировка кўринишидаги тақдимотлар орқали ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат асосида қурилган оила инсон учун чинакам бойлик эканлиги,  унинг ўз урф-одатлари, анъаналари ва удумлари узоқ йиллар давомида шаклланиб, сақланиб келаётгани, мустаҳкам оила инсонни ўсиш, интилиш, ривожланиш ва янги марраларни забт этиши тўғрисида маълумотлар берилади.

“Зўравонликсиз 16 кун”(25 ноябрдан 10 декабргача) акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилиб келинади.

Дунёдаги барча фаол аёллар 1991-йилдан бошлаб 25 ноябрни зўравонликка қарши кураш куни сифатида нишонлайдилар. 17 декабр 1999 йилдан БМТ Бош Ассамблеяси 25 ноябрни Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилди (International Day for the Elimination of Violence against Women) (Резолюция 54/134).  

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акциясида қуйидаги ёрқин саналар киритилган:

1 декабр  - Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти қарорига кўра 1988-йилдан буён Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонламоқда.

3 декабрь - Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз резолюциясида Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилди.

Мазкур акцияда вилоятимизнинг  барча давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари кенг иштирок этади. Асосий урғу оилани мустаҳкамлашга қаратилган. Мустаҳкам оила одамзотга олға интилишига, ўсишига, янги-янги  марраларни забт этишига куч, мадад беради. Оила шундай қўрғонки унда ҳамма оғир вақтда бир-бирига ёрдам беради, хурсандчилик вақтида бирга қувонади. Оиладаги зўравонлик жамиятимизда маданий ва психологик қўрқув атмосферасини яратади. Бундан ташқари жамиятимиз хавфсизлигига, ўсишига тўсқинлик қилади, - дейди Жиззах вилоят “Истиқлол Авлоди” ННТ раҳбари Назифа Камолова.

 

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди
08:50
Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
08:49
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
08:48
Коронавирусга чалиинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади
15:42
4 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
15:41
Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
11:55
Карантинга қарамай Жиззахда ота армиядан қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат қилиб бергани аниқланди
09:42
Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди
09:41
АМЕРИКА ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА…
09:40
ЙИГИТ СЕВГАН ҚИЗИНИ ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИКДА АЙБЛАБ ЎЛДИРДИ…
09:37
Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
09:03
Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин
17:19
Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?
16:38
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
15:26
COVID-19 вируси кенг тарқалишининг Хитой табиий газ импортига таъсири. Марказий Осиё форс-мажорни ўз фойдасига ишлата оладими?
15:18
Хайрия қилиш мажбурийми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР