» » Жиззахда МИБ томонидан 884 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди

Жиззахда МИБ томонидан 884 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда «Мажбурий ижро бюроси: ҳуқуқий маданият, тўлов интизоми йўлида» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Унда дастлаб сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолияти, мақсад ва вазифалари, бюро томонидан амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид Фармон ва Қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

- Матбуот анжумани ташкил этишдан кўзланган мақсад, биринчидан бугунги кунда соҳада кўплаб янгиликлар бўлмоқда ва бу янгиликларни аҳолига етказишда ОАВнинг ўрни бениҳоя катта. Иккинчидан баъзида, ундирувчи ва қарздор ёки истеъмолчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги оқибатида тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бу каби матбуот анжуманлари эса ўйлайманки, Сизларнинг амалий ёрдамларингиз, яъни, мақола, теле ва радиомаҳсулотлар, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги материаллар орқали ҳар қандай тушунмовчиликларга чек қўяди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Суръат Жабборов.

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд ва бошқа органлар томонидан тақдим этилган 188 мингта 884 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланди.

2019 йил давомида вилоят миқёсида электр энергияси бўйича 286 млрд. сўм, табиий газ бўйича 183,7 млрд. сўм, ичимлик суви бўйича 18,6 млрд. сўм, маиший чиқинди бўйича 5,9 млрд. сўм жами 494,2 млрд. сўм ундирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами 83,1 млрд. сўм кўп қарздорлик ундирилиши таъминланди. Вилоят бюро органлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жами 1092 та ҳолат аниқланган.

Таҳлил этилаётган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 7843 та мурожаатлари ҳал этилган бўлиб, шундан 3730 та мурожаатлар қаноатлантирилган ҳолда 2371 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш