» » Жиззахда божхоначилар томонидан пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Жиззахда божхоначилар томонидан пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Пиротехника инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир этувчи воситадир. Шу боис юртимизда ундан фойдаланиш ва яширинча олиб киришга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Д.А.га тегишли бўлган қоғоз қутилар кўздан кечирилганда, унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 175 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш