» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси қачон бўлиши маълум бўлди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси қачон бўлиши маълум бўлди

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси 2019 йил 6 декабрь куни соат 10-00 да Жиззах шаҳрида  ўтказилади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;

Вилоятда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида;

Вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли Қарорининг ижроси тўғрисида;

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида;

Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил учинчи чорагида ижроси ҳақида;

Сессия бўйича вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган қарорни бу ерда юклаб олишингиз мумкин. 

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш