» » Зомин туманида 14 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлиб, яна бир қизга жароҳат етказган эркакка суд ҳукми ўқилди

Зомин туманида 14 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлиб, яна бир қизга жароҳат етказган эркакка суд ҳукми ўқилди

2019 йил 24 август куни соат 16:30 ларда Зомин туманида фуқаро Ш.Жумабоев маст ҳолатда бошқарувидаги давлат рақам белгиси 25 Z 84 1 AA бўлган “ЗИЛ-130” русумли автомашинани бошқариб келаётиб, йўлнинг кескин бурилиш жойида бошқарувни йўқотади.

Натижада  йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган вояга етмаган пиёдалар 2005 йилда туғилган Давлатбекова Умида Шавкат қизи ва 2013 йилда туғилган Давлатбоқова Ноила Ҳасан қизларини автомашинасининг олд қисми билан уриб юборади.
Ҳайдовчи жабрланганларга ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетади. Натижада У.Давлатбекова олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этади. 6 ёшли Н. Давлатбоқова тан жароҳати билан шифохонага ётқизлган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши 2019 йил 15 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича куни Зомин  туман судида судья Ш.Шамшиев раислигида кўриб чиқилиб, айбланувчи Ш.Жумабоевга 6 йил 6 ой  муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш