» » Зомин туманида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси сайёр қабул ўтказди

Зомин туманида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси сайёр қабул ўтказди

Куни кеча Зомин туманида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирокида хотин-қизлар мурожаатлари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова, барча вилоят ташкилотлари ва бошқарма бошлиқлари, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари  иштирок этишди.

Зомин туманидан 26 нафар, Дўстлик туманидан 1 нафар, Пахтакор туманидан 2 нафар ва Жиззах шаҳридан 2 нафар, жами 31 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан иштирок этишди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг 15 нафари уй-жой масаласида, 7 нафари соғлигини тиклаш масаласида, 1 нафари уй-жойини жиҳозлаб берилишида амалий ёрдам сўраб, 5 нафари моддий ёрдам сўраб, 2 нафари ФТЭК бўйича ногиронлик нафақасига чиқиш, 6 нафари бандлигини таъминлаш, 2 нафари яшаш хонадонига газ киритиш, 1 нафари имтиёзли кредит олиш, 1 нафари маиший техника воситалари билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Сайёр қабулда 3 нафар мурожаатчининг муаммоси жойида бартараф этилди.

Қолган 28 нафар мурожаатлар юзасидан, вилоят ва туман мутассадди ташкилотлари раҳбарларига тегишли тартибда вазифалар белгилаб берилди, белгиланган муддатда ижросини таъминлаш масаласи юклатилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш