Фоторепортаж: Жиззахнинг Мустақиллик майдонида мадҳиянинг 27 йиллиги кенг нишонланди

Фоторепортаж: Жиззахнинг Мустақиллик майдонида мадҳиянинг 27 йиллиги кенг нишонланди

1992 йил 10 декабрь. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Бу – бизнинг тарихий қўшиғимиз, ватанимиз қўшиғи. 

“Серқуёш ҳур ўлкам элга бахт нажот...”. Мадҳиямизнинг бу сўзлари Жиззах вилоятининг Мустақиллик майдонида янгради. Ўз юмушлари билан атрофдан ўтиб-қайтаётган йўловчилар ҳам бир неча дақиқа ҳаёт ташвишларини унутиб, куй ижрочиларни томоша қилмоқда. Ҳарбийлар, кичик ёшдаги болажонлар тилидан янграган сўзлар қулоқларга ўзгача ёқимли эшитилса, не ажаб.

“Ватаним мадҳияси — фахрим, ғурурим” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб барчани байрам билан табриклади. 

Аслида ҳам мадҳия жамиятнинг барча аъзоларини ягона байроқ остига бирлаштирувчи воситалардан бири бўлиб, юрагида ватан ишқи яшаётган ватандошларимиз қалбида миллий ғурур, ўзликни англаш, миллий қадриятларни қадрлаш тимсолига айланаётгани шубҳасиз.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати