Жиззахлик ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг юзига мушт туширди. Ҳайдовчи ИИБга топширилди

Жиззахлик ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг юзига мушт туширди. Ҳайдовчи ИИБга топширилди

2019 йил 31 декабрь куни соат 23:00ларда, Жиззах шаҳар И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори катта тезликда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, Жиззах шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомобилини тўхтатган. 

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига кўра, у ҳайдовчининг автомобилни маст ҳолда бошқараётганлигини гумон қилиб, уни наркология диспансерига олиб борган ва ўтказилган тиббий текширув натижасида ҳайдовчининг мастлиги тасдиқлангандан сўнг маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтида, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлаб сўкиб, ЙПХ инспекторининг юзига мушти билан урган. 

Натижада ЙПХ инспекторига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Автомобиль вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчи Б.Б. ИИБга топширилган. 

Мазкур ҳолат бўйича Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.