Жиззахда "#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Жиззахда "#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да “#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳаси ва вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Ушбу лойиҳани ташкил этишдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабръ куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ва уларнинг муаммо камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, Беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалаларни ҳал этишдан иборат.

Лойиҳа доирасида Жиззах шаҳардан ва Шароф Рашидов туманларида яшовчи ажрим ёқасида турган ёш оилаларнинг 20 нафари, ёшлар иттифоқи, Нурониялар жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Оила илмий амалий маркази фаолларидан иборат ташкил этилган яраштирув комиссияси орқали суҳбат ташкил қилинди ва 11 нафар ёш оилалар яраштирилди ва 9 нафарига ярашишлари учун муддат берилди.

Лойиҳа давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди ва 32 та ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

ИИБ профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлардан хулқи ижобий томонга ўзгарган 20 нафари наъмунали хулқи инобатга олиниб, муддатидан олдин рўйхатдан чиқарилди.

Ҳар бир шаҳар ва туманларда камида 20 тадан ёш оилалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди.

Фермерлик фаолиятига қизиқиш билдирган 20 нафар ёшларга шу куннинг ўзида ер майдонлари ажратиш учун тавсияномалар берилди.

Шунингдек, Имконияти чекланган болаларга талабига қараб, ногиронлик аравачаси ёки бошқа мосламалар билан таъминлаш, камида 20 нафарига, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож камида 20 та оилалар хонадонларини таъмирлаш бўйича хашарлар уюштириш режалаштирилди ва ушбу ташаббус бўйича йил бошидан 2 нафар хонадон таъмирланди.

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Ёшлар маркази қошида 20 та тўгараклар ташкил қилинди.

Кун яримида вилоят ҳокими ва туманлардаги барча сектор раҳбарлари туман ҳокимлари билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлардан таклифлар тингланди, ёшларнинг муаммо ва камчиликлари тегишли тартибда бартараф этилди.

Таклифлар юзасидан йўл харитаси тузиладиган бўлди.

-Ёш китобхон танлови бу йил вилоятимизда кўтарингки ва юқори савияда ташкил этилади ғолибга “Спарк” автомашинаси совға қилинади,-деди вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров “#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳасининг мазмуни моҳияти ва натижадорлиги бўйича йиғилиш аъзолари ва сектор раҳбарларига тақдимотлар орқали тўлиқ тушунчалар берди.

Шунинг билан бир қаторда шаҳар ва туманларда камида 20 нафардан иборат кўнгилли ёшлар орасидан волёнторлар шакллантириш, “Ҳар бир ёшга 20 та кўчат” Эко-акциясини ташкил қилиш, 20 нафар ижодкор ёшларнинг китобларини нашрдан чиқариш, “Энг намунали ёш оилалар” танловини ўтказиш ва 15 май “Халқаро оила куни” байрами арафасида вилоят бўйича камида 20 та энг намунали ёш оилаларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича таклифлар маъқулланди.

Тадбир якунида 2019 йил давомида вилоятимиз ёшлари билан ишлашдаги яқиндан ҳамкорлиги учун ҳамкор ташкилот раҳбарларига ҳамда фаол ёшларга “Йил эътирофи” статуэткалари ва эсталик совғалари топширилди.

Лойиҳа йил давомида давом этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати