» » Жиззах автомобиль заводи 2020 йил инвестиция дастурига киритилмади

Жиззах автомобиль заводи 2020 йил инвестиция дастурига киритилмади

Жиззах автомобиль заводи 2020 йил инвестиция дастурига киритилмади. Гап Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive ўзбек—француз автомобиль заводи ҳақида кетмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 133 миллион евро баҳоланганди. Автомобильларнинг ишлаб чиқариш ҳажми йилига 16 минг дона, маҳаллийлаштириш даражаси эса камида 50 фоиз бўлиши кўзда тутилганди.

Бу ерда Peugeot Эхперт ва Peugeot Boxer минивенлари ишлаб чиқарилиши кутилган.

Завод қурилиши 2017 йил июлида бошланган, илк маҳсулот 2018 йил декабрида чиқиши лозим эди. Бироқ ўша ойда айрим кўзда тутилмаган ўзгаришлар туфайли лойиҳани қайта кўриб чиқишга қарор қилинди.

2018 йил охирида келгуси йил инвестиция дастури тасдиқланган ва ундан истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилганди. Бироқ куни кеча тасдиқланган 2020—2022 йиллар инвестиция дастуридан мазкур лойиҳа ўрин олмади.

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш