» » Жиззахда олти нафар сенатор сайланди

Жиззахда олти нафар сенатор сайланди

2020 йилнинг 16 январь куни Жиззах шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аьзолигига Жиззах вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Э.Ходжакулов очиб, Сайлов кодексига мувофиқ Олий Мажлис юқори палатасига сайловни ўтказиш тартиб-таомиллари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қўшма мажлис раислигига 36-Навоий сайлов округидан вилоят кенгаши депутати Э.Холматов номзодини таклиф этди. Таклиф бир овоздан маьқулланди.

Қўшма мажлисда ишчи ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аьзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши, мажлис котибияти, саноқ комиссияси аьзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аьзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши махсус ажратилган хонада сенат аъзолигига номзодларни муҳокама этгач, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхши биладиган, чуқур ҳуқуқий билим ва етарли салоҳиятга эга, энг обрўли депутатларни илгари сурди. Ҳар бир номзод алоҳида муҳокама этилиб, яширин овоз бериш бюллетенига киритилди.

Сайловда қўшма мажлисда иштирок этган 389 нафар маҳаллий кенгаш депутатлари яширин овоз бериш йўли билан номзодларга ўз муносабатини билдирди.

Саноқ комиссиясининг хулосасига кўра, 42-Пахтакор сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Э.Салиев, 7-Учариқ сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова, 19-Зиёкор сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, вилоят Халқ таълими бошқармасига қарашли “Умид” мактаб интернати директори С.Суярова, 54-Гулистон сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий тажриба станцияси директори Р.Сиддиқов, 30-Оқар сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Х.Алимова ҳамда 37-Янги чорвадор сайлов округидан вилоят кенгаши депутати, Касаба уюшмалари бирлашмаси вилоят Кенгаши раиси Н.Пардаевлар кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Янги сайланган сенаторлар номидан сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев юксак ишонч учун қўшма мажлис иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, барча сенаторларнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, воҳа қиёфасини янада ўзгартириш йўлида самарали фаолият юритишига муваффақият тилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш