Зомин туманидаги 54-мактабда иситиш тизими ишламоқда

Зомин туманидаги 54-мактабда иситиш тизими ишламоқда

Зомин тумани “Нурликент” маҳалласидаги 54-мактабда иситиш тизимининг эскирганлиги боис хоналарни иситиб беролмаслиги, спорт залида эса умуман иситиш тизими мавжуд эмаслиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари яхши олиб борилмаганлиги бўйича интернетда турли хил хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати мутасаддилар билан 54-мактабга бориб ҳолатни ўрганганида қуйидагилар маълум бўлди.  

Зомин тумани “Нурликент” маҳалласидаги 54-мактаби 2018 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан иссиқлик тизими ва иссиқлик қозонлари билан тўлиқ янгиланган.

Мактаб иссиқлик тизимини янгилашга маҳаллий бюджетдан 72 000 000 (етмиш икки миллион сўм) маблағ сарфланган бўлиб, қурилиш ишлари “Оқ олтинда олтин қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 10 тонна кўмир, 30 тонна брикет, жами 40 тонна ёқилғи етказиб берилган.