Шароф Рашидов тумани ёшлари сектор раҳбарлари билан учрашдилар

Шароф Рашидов тумани ёшлари сектор раҳбарлари билан учрашдилар

Бошланган йил юртимиз тарихида ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилишлар йили бўлиши биргина январь ойи давомида амалга оширилаётган учрашув ва тадбирлардан ҳам маълум.

Барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги ёшлар билан амалий мулоқотларни бошлаб юбордилар. Шундай учрашувларнинг навбатдагиси Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев бошқариб борган учрашувда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зиёдулла Худойқулов сўзга чиқиб, ёшларнинг бўш вақтини қандай ўтказаётгани билан қизиқди. Тўртинчи сектор раҳбари сифатида уйма-уй юриш натижасида аниқланган ёшлар муаммоларига манзилли тўхталди. Ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка илк қадамлари муваффақиятли қўйилиши борасида кўп йиллик тажрибалари билан  ўртоқлашди.

Учрашувда ёшлар тўртинчи сектор раҳбарига солиқ идораларининг тадбиркор билан ҳамкорлиги мавзусида саволлар ва мурожаатларини йўлладилар. Амалий учрашув якунида бир гуруҳ  иқтидорли ва тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати