Жиззах шаҳридаги 5-мактабнинг нега тўлиқ исимаётганлигига аниқлик киритилди

Жиззах шаҳридаги 5-мактабнинг нега тўлиқ исимаётганлигига аниқлик киритилди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг “Facebook” ижтимоий тармоғига Жиззах шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли 5-мактабида фолият юритиб келаётган З.Косимова мактабнинг иситиш тизими ишламаётганлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум бўлди.

Жиззах шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли 5-мактабнинг иситиш тизими 2020 йил 25 январь куни вилоят “ЯБХ” инженеринг компанияси бошлиғи М.Султонов, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Б.Зулфиқоров, пудратчи, Жиззах шаҳаргаз бўлими мутахассислари иштирокида атрофлича жойида ўрганилди.

5-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1967 йилда қурилган бўлиб 1400 ўринга мўлжалланган.Ҳозирги кунда мактабда 2575 нафар ўқувчилар таълим тарбия олиб келмоқда.

Мактаб 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли Инвестиция дастурига асосан 1-босқичда мукаммал таъмирлаш учун 1600,0 млн сўм маблағ ажратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан мактабни 2-босқич таъмирлаш ишлари учун 4136,0 млн. сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида инженеринг компанияси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинган.

Ушбу умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш бўйича пудрат тендер савдолари ғолиби пудратчи “Зухриддин қурувчи” ИТКХК билан компания ўртасида шартнома имзоланган ва мактаб 2019 йилда фойдаланишга топширилган. Мактабни иситиш тизими тўлиқ янгиланиб, 2 та “Барс” маркали, 1 та 200 қувватли ва 1 та 400 қувватли иситиш қозонлари ўрнатилган.

Ўрганиш жараёнида об-ҳавонинг кескин совуб кетиши ва мактабга келган газ тармоғида газ босими паст бўлганлиги сабабли мактаб етарли даражада иситилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудуддаги бошқа табиий газ тармоғидан газ тортиш учун Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Б.Зулфиқоров томонидан ҳомийлик сифатида 200 метр труба олиб берилди ва пудратчи томонидан трубаларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Қўшимча тарзда айтиш мумкинки газ босимини кўтариш мақсадида мактаб директори ва Жиззах шаҳар халқ таълим бўлими томонидан Жиззах шаҳаргаз бўлимига керакли тартибда мурожаат этилган.

Мактаб ҳозирги кунда тўлиқ иссиқлик билан таъминланганлигини маълум қиламан.

Жиззах вилоят халқ таълим бошқармаси Ахборот хизмати