» » Ўзгараётган “Ўрда” (видео)

Ўзгараётган “Ўрда” (видео)

Жиззах шаҳри марказида жойлашган тарихий маскан, воҳа аҳли учун қадимий ва азиз жой ҳисобланмиш Жиззах вилоят Маданият бошқармасига қарашли “Ўрда” экологик боғида бугун кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят  аҳолисининг  оилавий дам олишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун “Ўрда” экологик боғи ҳудудидаги 35 гектар ердан тадбиркорларга ёзги кинотеатр, амфитеатр, миллий кутубхона, овқатланиш  шохобчалари,  велойўлакчалар, бассейн,  бепул Wi-Fi ҳудудлар, нуронийлар учун дам олиш масканлари ҳамда ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун майдончаларни ўз маблағлари эвазига қуриш ҳисобига 30 йилга ижарага берилмоқда.

Вилоят Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан мазкур боғда ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбий техникаларнинг кўргазмаси, бадиий адабий учрашувлар, ҳафтанинг дам олиш кунлари таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ва  турли хил маданий-маърифий кечалар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Энг муҳими бу ерда амалга ошириладиган ободончилик ишлари давомида ҳудуддаги экологик муҳитга зиён етказилмайди. Узоқ йиллар давомида қад ростлаган дарахтлар кесилмайди.

Қуйида “Ўрда” экологик боғида олиб борилаётган ишларни видеорепортаж тарзида эътиборингизга ҳавола этамиз.

                        

                 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив